O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши депутатлари, фаоллар, ёшлар ва ишчи-ходимлар билан мулоқот


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. Хаитов Урганч шаҳридаги "UZXCMG" масъулияти чекланган жамияти Қўшма корхонаси мажлислар залида вилоятдаги 5 та сиёсий партия вакиллари, O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши депутатлари, фаоллар, ёшлар ва ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди.Мулолоқотда Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.
Фармон билан, кенг жамоатчилик билан муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган Давлат дастури 5 та йўналиш ва жами 100 та мақсадни қамраб олган. Унда ижтимоий, барқарор иқтисодий, сув ресурсларини тежаш ва экология, суд-ҳуқуқ ва ташқи сиёсат йўналишида амалга ошириладиган қатор вазифалар белгиланди.
Ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказиш, ўғил-қизларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқариш, иш ва уй-жой билан таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим муассасаларидаги, корхона-ташкилотлардаги ёшларимиз билан тизимли ишлаш борасида фикр алмашилди.
Шундан сўнг Спикер ўринбосари "UZXCMG" масъулияти чекланган жамияти Қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Бугунги кунда иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ташқи савдо ҳамда инвестиция жараёнларини қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини барқарор ривожлантириш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Жумладан, вилоятимизнинг барча ҳудудларида йирик корхоналар ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, маҳсулотларни экспортга йўналтириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ўсишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида Хоразм вилоятининг экспорт салоҳияти ошиб бормоқда.
Спикер ўринбосари заводдаги иш жараёнини, қишлоқ хўжалиги машиналари ва махсус техникаларни кўздан кечирди.
"UZXCMG" масъулияти чекланган жамияти Қўшма корхонаси Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ҳамкорлигида 2014 йилда ташкил этилган. Лойиҳанинг биринчи босқичида қишлоқ хўжалиги техникаларини йирик бўғинли йиғиш, иккинчисида саноат усулида йиғиш, учинчисида эса ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш йўлга қўйилди.
Ҳозирги кунда бу ерда 10 хил турдаги экскаватор ишлаб чиқарилмоқда. Сув хўжалиги, қурилиш ва йўл таъмирлаш соҳалари учун ўта зарур бўлган бундай техникалар илгари валюта эвазига хориждан келтирилар эди. Эҳтиёт қисмлар таъминоти ва сервисда кўп қийинчиликлар бор эди.
Қўшма корхонанинг ишга туширилиши бу заруратни ҳал этиш билан бирга вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, юртимиздаги ирригация ва мелиорация тадбирларини ўз вақтида бажариш имконини бермоқда.
Қўшма корхонада маҳаллийлаштириш даражаси 40 фоиздан ошган. Энди маҳсулотларни чет элга, жумладан, қўшни мамлакатларга Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатларига экспорт амалга оширилмоқда. Экскаватор ва махсус техникалар буюртма асосида ишлаб чиқарилиши экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди4-03-2024, 15:53
Ишчи гуруҳ Хоразмда назорат-таҳлил тадбирларини олиб боряпти4-03-2024, 15:54
O’zLiDeP deputatlik guruhi yig'ilishi4-03-2024, 11:59
Ҳазорасп тумани ҳокимлигида Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Қарор ва Фармонларнинг тумандаги ижроси юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.13-02-2024, 12:08
Омбудсман соати4-03-2024, 11:55










