Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Yangiliklar » Омбудсман соати

Омбудсман соати

4-03-2024, 11:55
64
 Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан “Омбудсман соати” лойиҳаси ўтказилмоқда.
  Урганч шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабида O’zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда “Омбудсман соати” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Омбудсманнинг минтақавий вакили Одилбек Оллаёров, Хоразм вилояти Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази методик ҳизмат кўрсатиш бўлими методисти Мансурбек Абдуллаев ҳамда Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, партия вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Муборак Жуманиёзовалар иштирок этди. 
“Омбудсман соати” очиқ дарси “Ҳуқуқларимни ким таъминлайди?” мавзусидаги интерфаол машғулот шакли билан бошланди. Унда ўқувчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ҳақида тушунчалар берилди. 
Ўқувчилар Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тўғрисидаги билимларга эга бўлиши учун Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тизими таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани), Президент ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази институтлари фаолиятининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди. 
  “Омбудсман соати” тадбири давомида берилган маълумотларни ўқувчилар катта қизиқиш билан тинглаб, дарс машғулотида фаол иштирок қилдилар. Ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.