Илмли аёл-жамият кўзгуси


XХI аср аёли - билимли, зиёли, ижтимоий-сиёсий фаол, оилада ҳам жамиятда ҳам ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган, юксак маънавиятли- маърифатли аёлдир.Ҳазорасп туманида “Илмли аёл-жамият кўзгуси” мавзусида ташкил этилган ҳафталик доирасида зиёли аёллар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар илм-фан, таълим, санъат, журналистика, маданият ва бошқа соҳаларда ютуқларга эришган аёллар, юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган, халқаро кўрик-танловлар, олимпиадалар ғолиб ва совриндорлари бўлган, иқтидорли қизлар, олима аёллар ҳақида гапириб ўтдилар.
Давлат ва жамият бошқарувида фаол хотин-қизлар, олималар, олий таълим муассасалари хотин-қизлар Кенгаши аъзолари мамлакатимизда хотин-қизларга яратилган кенг имкониятлар уларнинг кундалик ҳаётида ўзининг самарали таъсири ва натижадорлиги хусусида фикрлашдилар.
Мазкур тадбир ўқувчи ёшларда ўзгача таассуротлар қолдириб, уларнинг илмга бўлган қизиқишларини янада ортишига замин яратди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи, партия фаоли М.Нуруллаева олиб борди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
O’zLiDeP deputatlik guruhi yig'ilishi4-03-2024, 11:59
Омбудсман соати4-03-2024, 11:55
Ҳазорасп тумани ҳокимлигида Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Қарор ва Фармонларнинг тумандаги ижроси юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.13-02-2024, 12:08
Вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва тирбандликларни бартараф этиш чора-тадбирлари4-03-2024, 11:53
Депутатлар фаолияти13-02-2024, 12:07










