Депутатлар фаолияти



Хонқа туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Фахриддин Каримов ва Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Нодира Рўзметова ва Фарход Худайбергеновлар Хонқа туманидаги 48-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.Сўнгги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда мактабгача таълим ташкилотлари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Буларнинг барчаси соҳа ислоҳотларида янги босқични бошлаб берганлиги билан бирга, ёш авлод таълим-тарбияси нақадар долзарб аҳамиятга эга эканини ҳам яққол ифодалайди.
- Мактабгача таълим ташкилотимизда болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароитлар яратилган. Бадиий гимнастика, рақс, инглиз тили, ментал арифметика тугараклари фаолият олиб бормоқда, - дейди мактабгача таълим ташкилоти мудираси, партия фаоли Нилуфар Абдуллаева.-Болажонлар ҳар кунги машғулотларда ўз иқтидорларини намойиш қилиш орқали баркамол, соғлом бўлиб вояга етишларига ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз.
Учрашув давомида депутатлар томонидан мактабгача таълим ташкилотининг аҳволи, соҳадаги ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
O’zLiDeP deputatlik guruhi yig'ilishi4-03-2024, 11:59
Ҳазорасп тумани ҳокимлигида Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Қарор ва Фармонларнинг тумандаги ижроси юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.13-02-2024, 12:08
Вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва тирбандликларни бартараф этиш чора-тадбирлари4-03-2024, 11:53
Мактаб – ота-она – маҳалла15-02-2024, 12:03
O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши депутатлари, фаоллар, ёшлар ва ишчи-ходимлар билан мулоқот4-03-2024, 15:52










