Мактаб – ота-она – маҳалла


Хабарингиз бор, Президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишида “мактаб – ота-она – маҳалла” занжири асосида узвий ҳамкорликни ташкил етиш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.Хусусан, ўтган ҳафта мобайнида ўрганишлар давомида Урганч шаҳридаги 6-сон умумий ўрта таълим мактаби юқори синф ўқувчилари давомат кўрсаткичида электрон платформага киритилган маълумотлар билан синфлардаги реал ҳолат ўртасида тафовут аниқланмаган.
Шу муносабат билан, 6-сон мактаб директори, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, партия вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Муборак Жуманиёзова Миллий гвардия Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Фахрий ёрлиқни Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи И.Бекчанов ва вилоят Мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемировлар топширди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Омбудсман соати4-03-2024, 11:55
Вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва тирбандликларни бартараф этиш чора-тадбирлари4-03-2024, 11:53
Ҳазорасп тумани ҳокимлигида Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Қарор ва Фармонларнинг тумандаги ижроси юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.13-02-2024, 12:08
O’zLiDeP deputatlik guruhi yig'ilishi4-03-2024, 11:59
O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши депутатлари, фаоллар, ёшлар ва ишчи-ходимлар билан мулоқот4-03-2024, 15:52










