Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Yangiliklar » Вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва тирбандликларни бартараф этиш чора-тадбирлари

Вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва тирбандликларни бартараф этиш чора-тадбирлари

4-03-2024, 11:53
116
Бугунги кунда вилоятимиз кун сайин ўзгариб, ижтимоий-иқтисодий ва демографик жиҳатдан тараққиётга юз тутмоқда. Бироқ жаҳоннинг барча йирик шаҳарларда бўлгани каби бизда ҳам йўл транспорт соҳасидаги тирбандлик муаммоси бугун ечимини кутаётган масалалардан бирига айланган.
  Хоразм вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мажлислар залида “Вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва тирбандликларни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида ўтказилган  учрашув қизғин ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тадбирда Хоразм вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи М.Худойберганов, O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси И.Файзуллаев,   Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари З.Тажиева, М.Мадримов, О.Янгибоев, М.Жуманиёзова ва Д.Жуманиёзовлар,  Урганч туман Кенгаши депутати Ш.Худойберганов, вилоят транспорт бошқармаси Транспортни ривожлантириш шўьба мудири Ж.Назиров ва бошқа мутассаддилар иштирок этди.
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ахбороти депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди, савол-жавобларга бой бўлди.
Бугунги кунда йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини тўлиқ таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини сонини камайтириш, фуқароларда, айниқса автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва пиёдаларда йўлларда ҳаракатланиш маданиятини шакллантириш зарурати ички ишлар органлари олдига янги вазифаларни қўймоқда.
Таъкидланганидек, бугунги кунда соҳада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар мавжуд. Тан олиб айтиш керакки, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаслик ортидан айрим йўналишларда оқсоқликларга йўл қўйилди.
Маълумотларга кўра, мутахассислар олдига сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда вилоятимиз транспортини ривожлантиришга кўмаклашиш, бу транспорт ҳаракатини яхшилаш, тирбандликни камайтириш ва атроф-муҳитга таъсирини минималлаштиришни назарда тутувчи ечимларни жорий этиш вазифасини юкланган.
   Шу муносабат билан жорий йилда ишлаш тизимини янгича ёндашув билан ташкил этиш, транспорт соҳасидаги барча йирик ва кичик корхоналар билан биргаликда, авваламбор, ички ресурслардан самарали фойдаланиш орқали транспорт хизматлари ҳажми ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
  Бундан ташқари, транспорт турлари бўйича ички йўналишлар сони ва географиясини кўпайтириш кўзда тутилмоқда. Ташувлар сифати оширилиб, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича бошланган йирик лойиҳалар жадаллаштирилади. Мамлакатимиз транзит салоҳиятини ошириш, транспорт ва логистика хизматлари бозорида яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ҳамда коррупциянинг олдини олиш мақсадида рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш кўзда тутилган.
  Шунингдек, йўл патруль хизмати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг билим даражасини кучайтириш, кўчаларни ёритиш, йўл белгиларини қайтадан хатловдан ўтказиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.    
  Муҳокамалар жараёнида депутатлар Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш, шу жумладан ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш, депутатларнинг йўл ҳарақати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан мунтазам мулоқотини йўлга қўйиш, фуқароларда йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя этилишида депутатлик корпуси имкониятларидан кенг фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.