Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Yangiliklar » O’zLiDeP deputatlik guruhi yig'ilishi

O’zLiDeP deputatlik guruhi yig'ilishi

4-03-2024, 11:59
64
Халқ депутатлари Хонқа туман  Кенгаши  O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида Хонқа тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2023 йилдаги фаолияти ҳамда 2024 йилда бўлим томонидан амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан Хонқа тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Солаеванинг ахбороти тингланди.
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилояти Хонқа туман Халқ қабулхонаси мудири З. Маткаримова, O’zLiDeP Хонқа туман Кенгаши аъзолари, партия фаоллари иштирок қилишди.
Ҳисоботда таъкидландики, туманда оилавий ажрим арафасидаги оилаларни аниқлаш ва оилаларни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш ҳамда камайтириш мақсадида маҳаллаларда Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, Оқила аёллар ҳаракати аъзолари, кайвони онахонлар билан тумандаги 190 та ажрим ёқасига келиб қолган нотинч оилаларни яраштириш ҳамда муросага келтириш бўйича ишчи гуруҳи томонидан 145 та оила яраштирилди. 
   Хонқа туманида хотин-қизларини соғлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини яхшилаш, репродуктив саломатлик ҳуқуқий маданиятини ошириш, Оила- маҳалла ва таълим муасасаси  ҳамкорлигида, жиноят содир этишга мойил ва профилактик ҳисобга олинган хотин-қизлар билан турли йўналишда давра суҳбатлари, тренинглар ва тадбирлар  амалга оширилмоқда.
Туманда хозирги кунда 4038 нафар ишсиз хотин-қизлар мавжуд бўлиб, ушбу ишсиз хотин-қизларни 1666 нафар норасмий банд бўлган хотин-қизлар расман банд этиш орқали, 326 нафари кредит ажратиш орқали, 289 нафари мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали, 1200 нафари касб-ҳунарга ўқитиш орқали, 200 нафари жамоат ишларига жалб қилиш орқали, 349 нафари субцидия асосида асбоб-ускуналар ажратиш орқали банд қилиш режалаштирилган. 
Хозирги кунда туманда касаначилик билан шуғулланаётган аёллар 
77 нафарни ташкил қилади. Булар асосан тикувчилик, гулчилик, ёйма кўрпачилик, пиллачилик, гул босилган газламалар ва чокли буюмлар, бош кийим тайёрлаш, газламаларга гуллар тўқиш, хар хил буюмлар тўқиш билан шуғулланиб келишмоқда. 
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфаатларини ифодалаш, эркаклар ва хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш, давлат хизмати, таълим, илм-фан ва инновация, спорт, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тизимли ишлар амалга ошириляпти. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувига, улар билан манзилли ишлаш орқали зарур ёрдамлар олишларига кўмаклашиш энг асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.
Йиғилиш давомида З.Солаевага аҳолини қизиқтирган ва қийнаётган соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.