Ҳазорасп тумани ҳокимлигида Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Қарор ва Фармонларнинг тумандаги ижроси юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.


Ҳазорасп тумани ҳокимлигида Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Қарор ва Фармонларнинг тумандаги ижроси юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.Тадбирда Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлари Я.Қутлимуратов, М.Абдиримов, Ш.Қурязов, Ш.Хасанова, Д.Абуловлар, мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти директорлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок қилди.
Очиқ мулоқот Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши котибият мудири Я.Қутлимуратов ва туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ж.Усмановалар ҳамкорлигида ўтказилди.
Мулоқот давомида мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳар бир Қарор, Фармонлар ҳамда белгиланган топшириқлар ижросини амалга ошириш, ҳар бир раҳбар ўз ишига масъулият билан ёндошиши лозимлиги таъкидланди ва баъзи тегишли мутасаддиларнинг фаолияти танқидий тахлил қилинди. Мулоқот давомида иштирокчилар мавзулар юзасидан ўз таклиф-тавсияларини ва фикрларини билдирдилар.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.










